15 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази дирекктори Акмал Саидов Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё бўйича минтақавий мувофиқлаштирувчиси Зейнал Гаджиев билан учрашди.
Ўзаро мулоқотда Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш, муносиб иш жойлари ва меҳнат шароитларини яратиш, ташқи миграция борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди. Хусусан, фуқароларимизни чет давлатларда ҳуқуқлари ва манфаатлари, муносиб иш билан таъминланиши, одам савдоси қурбонларини юртимизга қайтариш масалалари, ноқонуний миграция ва бошқа йўналишлардаги ишларнинг олиб борилиши тўғрисида сўз юритилди.
З. Гаджиев сўнгги йилларда мамлакатда чет элда фаолият олиб бораётган меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро миграция ташкилоти билан икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва янги йўналишларни қамраб олган ҳолда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш имкониятларига урғу берилди, дейилади senat.uz сайти хабарида.
Самарали мулоқотлар натижасида томонлар халқаро ҳамкорлик бўйича белгиланган вазифаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканликларини билдириб, ўзаро манфаатли масалалар бўйича алоқаларни янада фаоллаштириш, ХМТ ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш юзасидан келишувга эришишди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 16.03.2021
- Кўришлар: 3460
- Чоп этиш