30 январь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов «Human Rights Watch» халқаро ноҳукумат ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бўлими раҳбари Хью Уильямсон билан учрашди.
Мулоқотда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган янгиланишлар, шунингдек, БМТ Қийноққа қарши қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бешинчи даврий маърузаси юзасидан берилган тавсияларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш йўлида мамлакат ҳукуматининг амалга оширадиган истиқболдаги қадамлари муҳокама қилинди.
Томонлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси лойиҳаси бўйича ҳам ўзаро фикр алмашдилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
матбуот хизмати
- Қўшилди: 31.01.2020
- Кўришлар: 4685
- Чоп этиш