ТОШКЕНТ (2021 йил 7 декабр) – БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассиси бугун Ўзбекистон ҳукуматининг Сурия, Ироқ ва Афғонистондан аёллар ва болаларни қайтариш ва уларни реинтегратсиялашиши бўйича чора-тадбирларини юксак баҳолади, бироқ расмийларга мамлакатда экстремизм ва терроризмга қарши қонунларни тубдан ислоҳ қилишни тавсия қилди.
10 кунлик ташрифи якунида терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини ва асосий эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича Махсус маърузачи Фионнуала Ни Аолаин асосий инсон ҳуқуқларини, шу жумладан, ўз фикрини эмин-эркин ифода қилиш, йиғилиш эркинлиги, одил судлов, озодликдан маҳрум қилишда ҳимоя, қийноқлар қўлланилишидан озод бўлиш, диний эркинлик ва эътиқод қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга чақирди.
Мутахассис 2019 йил май ойидан бошлаб ҳукумат томонидан юзлаб аёллар ва болаларни Сурия ҳамда Ироқ ва Афғонистондаги жанг майдонларидан олиб чиқиб кетиш ва реинтегратсия қилиш бўйча амалга оширган Меҳр операцияларини юқори баҳолади.
"Оила бирлиги ва жамиятни қўллаб-қувватлашига асосланган ўзбек модели репатриатсия қилиш, боланинг манфаатини кўзлаш ва сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳаракатлар марказида ўчоқли ҳудудлардан қайтган аёлларни самарали реинтегратсия қилиш бўйича энг яхши амалиётнинг намунасидир", деди Ни Аолаин хоним.
Сурия шимолий-шарқидаги лагерларда минглаб аёллар ва болалар ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган. БМТ мутахассислари яшаш шароити ва муомала масаласида улар зўравонлик, инсон эксплуататсияси, таҳқирлаш ва маҳрумликка дучор бўлишларини айтишмоқда, бу ўз навбатида, халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра ҳеч қандай ҳуқуқий ҳимоясиз қийноққа солиш ёки бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муносабат ёки жазога тортилишга тенглашади. Улар ўнлаб давлатларни репатриатсия қилишда кўмаклашишга чақирдилар.
Ни Аолаин ҳукумат томонидан стигматизатсияни бартараф этиш, асосий ҳуқуқлар, шу жумладан, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларни таъминлашга қаратилган амалий чораларини мақтади ва ҳукуматнинг ЮНИСЕФ ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа ташкилотлари, шу жумладан унинг ваколати ва Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Олий комиссари идораси билан ҳамкорлигининг аҳамиятига алоҳида урғу берди.
"Репатриатсия ва реинтегратсиянинг ўзбек модели бошқа ҳукуматлар учун ўз фуқароларини ўчоқли ҳудудлардан қайтариш учун йўл харитаси сифатида хизмат қилади", деди у ва мазкур тадбирни мамлакат қандай қилиб самарали, инсоний ва инсон ҳуқуқларига мос тарзда амалга ошириш имкониятини кўрсатганини таъкидлаб ўтди.
У асосий манфаатдор томонлар, хусусан халқаро ҳамжамият ва фуқаролик жамияти ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тажриба алмашишни таъминлаш учун репатриатсия жараёнини доимий мониторинг қилиш ва баҳолашни рағбатлантирди.
Махсус маърузачи шунингдек, Ўзбекистоннинг аксилтеррорчилик ва экстремизмга қарши қонунларини яқиндан о'рганиб чиқиб, кўплаб жиноий кодекси моддаларини кенг ва ноаниқ мазмундаги хавотирларини аниқлади. Унинг сўзларига кўра, терроризм ва инсон ҳуқуқларига қарши курашиш бўйича халқаро ҳуқуқ ва стандартларга мувофиқлигини таъминлаш учун муҳим ўзгаришлар зарур. У ФАТФ тавсиялари ва инсон ҳуқуқлари стандартларини инобатга олиб фуқаролик жамияти ва нотижорат ташкилотларга салбий таъсир етказаётган терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича амалдаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш заруратини алоҳида таъкидлади.
Ўтмишдаги инсон ҳуқуқлари бузилиши масаласида эса, у ҳисобдорлик ва шаффофлик ҳозирги ислоҳотлар ҳаракатларини мустаҳкамлаши ва чуқурлаштиришини айтди. Ни Аолаин аввалроқ миллий хавфсизлик масалалари бўйича ҳибсга олинган, хусусан, қийноқлар, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомалага учраган шахсларнинг инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши ҳолатларини бартараф этиш учун тергов ўтказиш ва самарали ҳимоя воситалари ва товон тўлаш имкониятига эга бўлган расмий ва мустақил текшириш механизмини яратишни тавсия қилди.
- Қўшилди: 08.12.2021
- Кўришлар: 4584
- Чоп этиш