“Рақамли авлод. CОВИД-19 пандемияси даврида инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” мавзусидаги танлов ғолиблари аниқланди

Танловнинг “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши инфографика” номинатсиясида 1-ўринни Тошкент давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиали ходими Эъзоза Собирова ва 3-ўринни Тошкент давлат юридик университети талабаси Суннат Ҳакимов қўлга киритди.

Шунингдек, “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик” номинатсиясида ТДЮ талабаси Муниса Райимова 2-ўринни эгаллаган бўлса, “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши мақола” номинатсиясида ТДЮ катта ўқитувчиси Мирёқуб Раҳимов 2-ўринга сазовор бўлди.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва ҳимоя қилиш соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказишда фаол иштироки ҳамда фидокорона меҳнати учун Тошкент давлат юридик университети профессори Говхержон Юлдашева ташаккурнома билан тақдирланди.

Бундан ташқари, ТДЮ талабаси Дилноза Ярашова рағбатлантирувчи мукофот соҳибасига айланди.

Танлов ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 Манба: Тошкент давлат юридик университети

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech