Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 4-март куни “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича умуммиллий имтиҳон” ўтказилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг таянч докторанти Худайбердиева Шоҳиста имтиҳоннинг 1-босқичида республика бўйича тест натижаларига асосан, саволларни энг кўп ва энг тез бажариб шунингдек, ижодий саволга жавоб бериб 50 нафар иштирокчилар орасидан 3-ўринни эгаллади ва финал босқичида иштирок этишга йўлланмани қўлга киритди.
Финал босқичи қизғин савол-жавоб, суҳбат шаклида ўтказилиб барча иштирокчилар ўзларининг тиришқоқ, фаол ва билимдон эканликларини намоён қилиб, суҳбат натижаларига кўра Марказимиз таянч докторанти 2-ўринни эгаллади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Шохиста Худайбердиевани ушбу муваффақият билан табриклайди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 09.03.2022
- Кўришлар: 4700
- Чоп этиш