Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Академик Акмал Саидов билан “Янги Ўзбекистон стратегияси ва юридик таълим” мавзусида учрашув ташкил этилади

Тошкент давлат юридик университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари,  Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик, юридик фанлар доктори, профессор Акмал Саидов билан учрашув ўтказилади.

“Янги Ўзбекистон стратегияси ва юридик таълим” мавзусида ўтказилаётган учрашув эркин суҳбат тарзида ташкил этилади ва 23-апрел 09:30 да университет катта мажлислар залида бошланади.

Учрашувда барча талаба ва профессор-ўқитувчилар иштирок этиши мумкин.

Тадбирда иштирок этишни истаганлар қуйидаги линк орқали рўйхатдан ўтиши лозим: https://forms.gle/YuRAgCz6cnDnJBi1A

Манба: Тошкент давлат юридик университети

 

Nashr sanasi 21.04.2022 Ko'rishlar 8 451
Ulashish