Туркий давлатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ва омбудсманлари ассоциацияси таъсис этилди

Жорий йилда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ва стратегик шериклик муносабатлари йўлга қўйилганининг 5 йиллиги нишонланмоқда. Ўтган йили Анқара ва Истанбулда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилган эди. Бу йил Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Туркия маданияти кунларини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, 2022 йилда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Эндиликда ана шу ҳамкорлик самаралари шодаси яна битта гавҳар билан бойиди: 12 май куни Туркиянинг Бурса шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ва омбудсманлари ассоциацияси таъсис этилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Шундан сўнг Туркий давлатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ва омбудсманлари ассоциацияси Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Янги Ассоциация дунёда ноёб ҳисобланади. Чунки у ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни, ҳам омбудсманларни ўзида бирлаштирмоқда. Янада муҳими, ушбу тузилма Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларда бўлиб турган фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги масалаларни самарали ҳал этишга кўмаклашади.

Ассоциация инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликнинг кенг қиррали жиҳатларини қамраб олмоқда. Жумладан:

  • инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш йўналишидаги фаолият ҳамкорликда қўллаб-қувватланади;
  • инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилади;
  • инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қўшма ўқувлар ва семинарлар, илмий тадқиқотлар учун самарали платформа вужудга келади;
  • инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш соҳасида халқаро ва минтақавий механизмларда ҳамкорлик қилиш учун имкониятлар кенгаяди.

 

Маълумот учун: Туркий тилли давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ўртасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш бугунги кунда долзарб масаладир. Айни мавзу 2018 йилда қадимий Самарқанд заминида илк бор ўтказилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми доирасида ҳам кенг муҳокама қилинганини таъкидлаш лозим.

2019 йил 18-19 ноябрь кунлари Истанбулда бўлиб ўтган Омбудсманларнинг 2-халқаро конференциясида ва кейинги икки йил давомидаги онлайн учрашувларда Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари томонидан Туркий давлатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ва омбудсманлари ассоциациясини тузиш имкониятлари муҳокама қилинган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Милллий маркази туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланаётган ҳозирги шароитда ташкил этилган ушбу Ассоциация инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар учун қулай ҳамкорлик майдонига айланади, деб ҳисоблайди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

UZDAILY

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти

Darakchi.uz

ЎзА

 «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ВАКИЛИ (ОМБУДСМАН)

«Дунё» АА

Sputnik

Perepost.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech