Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим: Ўзбекистон ва Туркия тажрибаси

2022 йил 7 июнь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида шу  мавзуда халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Икки мамлакат ўртасида инсон ҳуқуқлари таълими соҳасида ўзаро тажриба алмашишга бағишланган ушбу тадбир Туркиянинг Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти раиси Муҳаррем Қилич бошчилигидаги Туркия Республикаси делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ва Туркиянинг Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти раиси Муҳаррем Қилич давра суҳбати иштирокчиларини қутладилар.

Туркиянинг Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти Кенгаши аъзоси Харун Мертоглу “Париж принциплари доирасидаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар” мавзусида маъруза қилди. Маърузада инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар жумладан, Туркиянинг Инсон ҳуқуқлари миллий дастури ижроси ҳақида сўз борди.

Ўзбекистон томонидан - Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилла Тиллабоев, Бош прокуратура Академияси бошлиғининг ўринбосари Музаффар Мамасиддиқов, Тошкент давлат юридик университети профессори Гавҳар Юлдошева давра суҳбатида ўз маърузалари билан иштирок этди.

Маърузачилар Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим миллий дастури ишлаб чиқилаётгани, прокуратура ва олий таълим тизимларида инсон ҳуқуқлари таълими соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталдилар.

 Шунингдек, тадбир давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан Туркиянинг Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти ўртасида ўзаро англашув Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Омбудсманлар, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура Академиялари, Халқаро ислом академияси, Судьялар олий мактаби, Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари қатнашди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

UZDAILY

 «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти

Darakchi.uz

ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech