Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан «Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти» номли китоб нашр этилди. Ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилган ушбу нашрдан 2019 йил 7-8 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлитб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси Йиллик 6-семинари иштирокчиларининг маърузалари ва тақдимотлари ўрин олган.
Тўпламда семинарнинг якуний ҳужжати – Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларда ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Тошкент декларацияси матни тақдим этилган. Шунингдек, халқаро анжуман концепцияси, дастури, матбуот хабарномаси ва рангли фотосуратлар берилган.
Янги нашрга академик Акмал Саидов масъул муҳаррирлик қилган. Тўпламни тайёрлашда Марказнинг М.Тиллабоев, Д.Муротова, Э.Эрназаров, Ғ.Мирзаев, А.Рамазонов, Р.Арсланова каби мутахассислардан иборат таржимон ва муҳаррирлар гуруҳи иштирок этган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 23.11.2019
- Кўришлар: 5060
- Чоп этиш