2020 йилнинг 12-13 август кунлари ўтказиладиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумида ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинади. Шу муносабат билан халқаро анжуман ишида 30 дан ортиқ Ўзбекистон ёшлар ташкилотлари вакиллари мамлакатнинг барча ҳудудларидан туриб иштирок этади.
Жумладан, веб-форумда иштирок этишга қуйидаги ёшлар ташкилотлари вакиллари ихтиёр билдирган:
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва унинг ҳудудий бўлимлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти;
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
Республика ёш олимлар ассоциацияси;
Ёш ижодкорлар кенгаши;
Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази;
Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази масъулияти чекланган жамияти;
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси;
Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши;
Республика ёшлар маркази ва бошқа ташкилотлар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
- Қўшилди: 08.08.2020
- Кўришлар: 4450
- Чоп этиш