Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 ноябрдаги қарорига мувофиқ, 2020 йилда “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш мақсадида номзодларни тавсия этиш тадбирлари бошланди.
“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги Низомга асосан, фуқаролик жамияти институтлари, давлат органлари ва ташкилотлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни тавсия этади.
Шу муносабат билан 2020 йилда “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этиладиган номзодларнинг ҳужжатларини электрон ва асл нусхаларда 2020 йил 20 ноябрга қадар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига тақдим этиш мумкин.
Номзод бўйича таклифларга номзод ҳақида маълумотнома, сўнгги уч йил давомида унинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома илова қилиниши керак.
Низом билан http://www.lex.uz ёки http://www.insonhuquqlari.uz/ сайтлари орқали танишиш мумкин.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 06.11.2020
- Кўришлар: 4269
- Чоп этиш