2020 йилнинг 12-13 август кунлари ўтказиладиган Самарқанд веб-форумида ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг халқаро-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Самарқанд форуми дастурида қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш назарда тутилган:
ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида мавжуд халқаро ҳужжатларнинг ҳолати;
Ўзбекистон Республикаси томонидан ташаббус қилинаётган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Халқаро конвенция лойиҳасининг асосий қоидалари;
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ёшларнинг ўрни;
ёшлар ҳуқуқларини таъминлашдаги энг муҳим муаммоларни аниқлаш;
инсон ҳуқуқлари соҳасида ёшлар таълими ва саводхонлик даражасини ошириш;
хавфсизлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда ёшларнинг роли.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
- Қўшилди: 06.08.2020
- Кўришлар: 4449
- Чоп этиш