Инсон ҳуқуқлари бўйича олий таълимдан кейинги таълим институти очилди

Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияга мувофиқ, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузурида 12.0013 – “Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар, социология фанлари)” ихтисослик шифри бўйича Илмий кенгаш тузилиб, мазкур ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон дастури ҳамда имтиҳон комиссияси таркиби ҳам тасдиқланган.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, шунингдек ушбу йўналишда фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш йўлида яна бир муҳим қадам қўйилди. Яъни, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузурида 12.00.01 – “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи”, 12.00.10 – “Халқаро ҳуқуқ” ҳамда 12.00.13 – “Инсон ҳуқуқлари” (юридик фанлар, социология фанлари) ихтисосликлари бўйича олий таълимдан кейинги таълим (мустақил тадқиқотчи) институти очилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech