Жорий йилнинг 16 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари координатори ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган «Истанбул протоколига мувофиқ қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазони самарали тергов қилиш ва ҳужжатлаштириш» мавзусида жазони ижро этиш муассасаларининг тиббиёт ходимлари учун тренингнинг навбатдаги учинчи кунини ўтказди.
Тренинг кун тартибига дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш, қамоқхоналарда қийноққа солиниши мумкин бўлган ҳолатларни аниқлаш, шунингдек қамоқ жойларида ҳужжатларни расмийлаштиришни такомиллаштириш масалалари киритилган.
Тадбир давомида Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББ вакиллари, тиббиёт ходимлари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ходимлари Нелсон Мандела қоидаларига биноан қамоқхоналар ва ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлимларида дастлабки тиббий текшириш жараёнларини, ушбу текширишни такомиллаштириш йўллари, юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ва ахлоқий масалаларни ҳамда қийноқларнинг яширин шакллари аниқлангандан кейин ҳужжатлаштириш ва ҳисобот бериш, қамоқхоналарда қийноққа солиш бўйича самарали ҳужжатлаштиришни амалга ошириш учун мавжуд бўлган таркибий ва амалий тўсиқларни таҳлил қилиш.
Ўз навбатида, халқаро експертлар қийноқлар тўғрисидаги тиббий ёзувлардан фойдаланган ҳолда инсон ҳуқуқлари бўйича суд ишларини муваффақиятли олиб бориш, Истанбул протоколи стандартларининг миллий амалиётга татбиқ етилишини назорат қилиш соҳасида бир қатор давлатларнинг мисоллари билан ўртоқлашдилар.
Тадбир якунида семинар иштирокчилари уч кунлик курс якунларини сарҳисоб қилдилар, озодликдан маҳрум қилиш жойларида қийноқларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган амалий чора-тадбирларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирдилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази
Халқаро ҳамкорлик бўлими
- Қўшилди: 16.12.2020
- Кўришлар: 4234
- Чоп этиш