Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) ўртасида, умумий бюджети 20,44 млн АҚШ долларига тенг 2023-2028 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган 3 та янги лойиҳа учун битимлар имзоланди.

Жорий йилнинг 1-июнида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) ўртасида КОИCАнинг давлат бошқаруви ва иқлим ўзгариши соҳасида учта янги грант-ёрдам лойиҳалари бўйича муҳокама баённомаларини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Жин Паркнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи муносабати билан бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аълойев Баҳромжон, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Хи Сан Ким, КОИCАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сунжин Парк ва бошқа юқори даражадаги расмийлар иштирок этди.

Битимларни ижрочи ташкилотлар вакиллари – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Эргашев, Табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов ва КОИCАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сунжин Парк имзолашди.

КОИCА

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech