Ўзбекистон Республикаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, мавжуд долзарб масалаларни ҳал этиш ҳамда илмий-амалий таклифларни баҳолаш мақсадида социологик сўровнома ўтказилмоқда.
Сўровноманинг мақсади нима?
«Ўзбекистон Республикаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлигининг долзарб масалалари» мавзусидаги илмий тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган таклифлар юзасидан жамоатчилик ва соҳа экспертларининг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш.
Маълумот учун:
ИҲТ — Ислом ҳамкорлик ташкилоти бўлиб, 57 давлатни бирлаштиради. Ўзбекистон 1996 йилдан буён ушбу ташкилотга аъзо.
ИҲМДК — ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси бўлиб, ташкилотнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги эксперт органи ҳисобланади.
СИЗНИНГ ФИКРИНГИЗ МУҲИМ!
Сизнинг иштирокингиз инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорликни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифларни баҳолаш ва ривожлантиришга хизмат қилади.
СЎРОВНОМАДА ИШТИРОК ЭТИШ:
Фаоллигингиз ва илмий тадқиқотга қўшаётган ҳиссангиз учун миннатдорчилик билдирамиз!
