“Янги Ўзбекистон стратегияси ва ҳуқуқий таълим” мавзусидаги учрашувда академик Акмал Саидов иштирок этди

Тошкент давлат юридик университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори, академик, юридик фанлар доктори, профессор Акмал Саидов билан учрашув бўлиб ўтди.

“Янги Ўзбекистон стратегияси ва ҳуқуқий таълим” мавзусидаги тадбирдаТДЮ профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрлар ва талабалар иштирок этди.

Тадбир аввалида академик Акмал Саидов талабалар билан учрашувлар яхши анъанага айлангани ҳамда бу ўз фаолиятининг ажралмас қисмига айланганини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, қиёсий ҳуқуқшуносликни ўрганиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, сўнги йилларда ёзилган асарлар ҳақида маълумот берди.

Учрашув давомида университет тарихи, бугунги фаолияти, фуқароларда ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятни ривожлантиришда юридик таълим аҳамияти хусусида фикр алмашилди.

Шунингдек, ТДЮни юридик таълим ва ҳуқуқий фанлар методологиясини шакллантирадиган масканга айлантириш кераклиги алоҳида қайд этилди.

Тошкент давлат юридик университети

 

 

 

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech