2022 йил 24 май куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган “Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг роли” мавзусига бағишланган халқаро семинар доирасида Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур Меморандум ИҲТ ИҲМДК комиссияси раиси Хаджи Али Ачикгюль ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилло Тиллабаев томонидан имзоланди.
Томонлар ўртасида мазкур Меморандум доирасида умумий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, ўзаро ҳамкорликка олиб келиши мумкин бўлган масалаларни муҳокама қилиш учун мунтазам равишда маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳамда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қўшма тадбирлар, дастурлар ва лойиҳаларни мунтазам равишда ташкил этишга келишилди.
Шунингдек, ИҲТ ИҲМДК комиссияси раиси Хаджи Али Ачикгюль ушбу Меморандумни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида узоқ йиллар ҳизмат қилишини, ҳамда биргаликда фаолият юритиш учун энг яхши механизм вазифасини бажаришини ҳамда ИҲТга аъзо давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларига ўрнак бўлишини комиссия аъзоларига ва ИҲТга аъзо давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари вакилларига қарата таъкидлаб ўтди.
Тадбир доирасида Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси ва Саудия Арабистони Қироллигининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандумини имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
- Қўшилди: 25.05.2022
- Кўришлар: 5070
- Чоп этиш