Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидов жорий йилнинг 28 январ куни бўлиб ўтган Индонезия парламенти Вакиллар палатасининг парламентлараро ҳамкорлик қўмитаси делегацияси билан музокаралар чоғида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳар томонлама ва кўп қиррали Ўзбекистон-Индонезия ҳамкорлигини чуқурлаштириш ва кенгайтириш йўлларини муҳокама қилди.
Индонезия томони Ўзбекистонни Бмтнинг нуфузли халқаро ташкилоти ҳисобланмиш - Бмтнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига қўшилганлиги билан табриклади, бу Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро миқёсда эътироф этилиши бўлди.
Учрашув давомида делегация аъзолари учрашув ташкил этилгани учун ўз миннатдорчилигини билдириб, Ўзбекистонни БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашига 2021-2023-йилларга сайлангани билан табриклади.
Учрашув давомида томонлар, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, COVID-19 пандемиясига қарши кураш, пандемия даврида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда парламентнинг роли тўғрисида фикр алмашдилар.
Шу нуқтаи назардан Индонезия томони Ўзбекистоннинг БМТ Бош Ассамблеясининг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламент ролини ошириш бўйича махсус резолюциясини қабул қилиш борасидаги ташаббусларини маъқуллади.
Индонезия томони, айниқса, Ўзбекистон хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларига риоя етиш ва ҳимоя қилишни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларининг ривожланишини қўллаб-қувватлаш борасидаги тажрибасига ўз қизиқишини билдирди.
Индонезия томони самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва ўзларнинг фаолиятларии тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтдилар. Парламентларининг мақсади қонун устуворлигини ҳимоя қилишга, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни амалга оширишга кўмаклашиш эканлигини таъкидладилар. Шу нуқтаи назардан, Индонезия парламенти аъзолари инсон ҳуқуқлари, парламентаризмни ривожлантириш ва фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий ва сиёсий қурилишдаги ролини ошириш соҳасидаги қўшма тадбирларни амалга оширишнинг яхши истиқболларига эътибор қаратдилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А. Саидов икки томонлама, минтақавий ва халқаро алоқаларни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини биргаликда таҳлил қилиш учун онлайн шаклда парламент аъзолари ва инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий институтлар йиғилишини ўтказишни таклиф қилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
- Қўшилди: 29.01.2021
- Кўришлар: 4168
- Чоп этиш