МАРКАЗИМИЗНИНГ МЎЪТАБАР АЁЛИ

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида 15 йилдан бери Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида самарали фаолият олиб бораётган Бакаева Фарида Хаджимуратовна Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Фарида Хаджимуратовна прокуратура органларида, илмий муассаларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибиятида фаолиятини олиб борган. 2006 йилдан бери Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Таҳлил ва тадқиқотлар бўлими бошлиғи лавозимида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш йўлида фидокорона хизмат қилиб келмоқда.

Фарида Бакаеванинг фаолияти давомидаги хизматлари давлатимиз томонидан эътироф этилиб, у “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил”, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил”, “Ўзбекисон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари, шунингдек, 2020 йилда  
“Меҳнат фахрийси” II даражали кўкрак нишони билан такдирланган.

50 йилдан ортиқ ҳуқуқшунослик соҳасида фаолият юритиб келаётган Ф.Х.Бакаева инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича қонунчилик базасини мустаҳкамлашда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бир қатор қонунлар лойиҳалари тайёрлашда, ишлаб чиқишда фаол иштирок этиб келган.

Ф.Х.Бакаеванинг Марказдаги фаолияти давомида унинг иштирокида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро органларига 20 дан ортиқ Ўзбекистоннинг миллий маърузалари тайёрланди, 200 дан ортиқ қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий экспертизаси ўтказилди, шунингдек 100 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилди.

Тажрибали ҳуқуқшунос, талабчан ва илғор фикрли раҳбар сифатида Фарида Бакаева кўплаб шогирдлар тарбиялаган. Унинг шогирдлари бугунги кунда мамлакатимизнинг ҳуқуқ тизимида турли масъулиятли лавозимларда самарали фаолият кўрсатиб келишмоқда.

Ҳамкасбимиз Фарида Бакаевани Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишонига сазовор бўлганлари билан, шунингдек, баҳор ва гўзаллик айёми 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин юракдан самимий табриклаймиз. Мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, шарафли ва масъулиятли меҳнат фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тилаймиз!

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази жамоаси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech