Ёшлар – барқарор ривожланиш, ижтимоий ўзгаришлар, иқтисодий ўсиш ва технологогик янгиликларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир.
2021 йилнинг 12-13 август кунлари Тошкент шаҳрида “Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш” мавзуида ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси бўлиб ўтади.
Бутунжаҳон конференциясини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад:
- СOVID-19 пандемияси шароитида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини, шунингдек Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалиётга татбиқ этишда ёшларнинг иштирокини муҳокама қилиш;
- ёшлар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг фуқаровий ва сиёсий фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашиш;
- ёшларнинг таълим олиши, иш билан таъминланиши ва сифатли тиббий хизматдан фойдаланиши учун зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
- ёшлар ўртасида гендер тенглигини таъминлаш, ёшларга оид халқаро ва миллий даражадаги фаолиятни келгусида янада ривожлантириш бўйича таклифларни шакллантириш;
- ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мавжуд халқаро ва минтақавий восита ва механизмларни умумлаштиришдан иборат.
Жаҳон конференциясида 15 та халқаро, 7 та минтақавий, 11 та халқаро нодавлат ташкилот вакиллари, шунингдек 15 та хорижий давлатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари, 10 та мамлакатнинг ёшлар ишлари бўйича парламентлари ва давлат органлари, 5 та давлатнинг таълим ва тадқиқот институтлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган 18 та хорижий мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари мутасаддилари қатнашиши кутилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 10.08.2021
- Кўришлар: 3513
- Чоп этиш